Live
3
Ўзбек

«Лацио» Гаттузо билан шартномани узайтирмоқчи

Футбол
8 ноябр, 04:30
Клуб раҳбарияти Женнарога 2029 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф этишга қарор қилган.
«Лацио» Гаттузо билан шартномани узайтирмоқчи
Фото: Getty Images

Римнинг «Лацио» клуби бош мураббий Женнаро Гаттузонинг фаолиятидан мамнун ва у билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар берди.

Клуб раҳбарияти италиялик мутахассисга 2029 йилгача мўлжалланган янги шартнома таклиф этишга қарор қилган. Шунингдек, янги келишувда Гаттузонинг маошини ошириш ҳам режалаштирилмоқда.

Айни пайтда мураббийнинг «Лацио» билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг июн ойи охиригача мўлжалланган.

Қайд этиш лозим, Гаттузо қўл остида римликлар ушбу мавсумда муваффақиятли иштирок этмоқда. Жамоа Италия А Сериясида 28 очко жамғарган ҳолда мусобақа турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

«Лацио» навбатдаги учрашувини бугун, 8 ноябр куни сафарда «Наполи»га қарши ўтказади. Ушбу баҳс Гаттузо шогирдлари учун навбатдаги муҳим синов бўлади.

Аввалроқ Гаттузо А Серияда ойнинг энг яхши мураббийи деб топилгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лацио Лацио
Бугунги янгиликлар