Бугун
53
Ўзбек

Мареска: «Ҳимоядан ҳужумга ўтишда эҳтиёткор бўлишимиз керак эди»

Футбол
4 ноябр, 22:00
«Ман Сити» бош мураббийи «Лейпциг»га қарши баҳс ҳақида гапириб ўтди.
Мареска: «Ҳимоядан ҳужумга ўтишда эҳтиёткор бўлишимиз керак эди»
Фото: Getty Images
04.11.2026 FT Чемпионлар лигаси Лейпциг Лейпциг 2 : 3 Манчестер Сити Манчестер Сити

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Чемпионлар Лигасининг 4-туридан ўрин олган «Лейпциг» устидан қозонилган 3:2 ҳисобидаги ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Ўйин баъзи вазиятларда қийин кечди. Учрашувни яхши назорат қилдик, аммо айрим пайтларда муаммоларга дуч келдик.

Чемпионлар Лигасида Германияда ўйнаш доим қийин. Шу боис уч очкони қўлга киритганимиздан хурсандман.

Рақиб агрессив ва тартибли ҳаракат қилди. Уларнинг вингерлари жиддий хавф туғдирди. Ҳимоядан ҳужумга ўтишда эҳтиёткор бўлишимиз керак эди. Натижадан мамнунмиз, энди тикланиб, олдинга интилишимиз лозим», — деди Мареска.

Шунингдек, мутахассис «Лейпциг» устози Мартин Демичелисни мақтади.

«У менинг жуда яқин дўстим. Бундеслигада ажойиб иш олиб бормоқда. Умид қиламанки, Чемпионлар Лигасида ҳам ишлари яхши бўлади», — деди мураббий UEFA расмий сайтига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Лейпциг Лейпциг
  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги муҳокама

Telegram’да биринчи бўлиб фикр билдиринг

Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар