Live
4
Ўзбек

Андерсон: «Етарлича яхши ўйин кўрсата олмадик»

Футбол
31 октябр, 17:09
Манчестерликлар яримҳимоячиси жамоасининг мағлубияти ҳақида фикр билдирди.
Андерсон: «Етарлича яхши ўйин кўрсата олмадик»
Фото: Getty Images
31.10.2026 FT Англия Премер-лигаси Манчестер Сити Манчестер Сити 0 : 1 Брайтон Брайтон

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Эллиот Андерсон Англия Премер-лигасининг 9-турида «Брайтон»га қарши учрашувдаги мағлубият (0:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Кўплаб голли вазиятлар яратдик. Мағлубиятга учраш жуда аламли. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бошқа куни 3-4 та гол уришимиз мумкин эди. Энди бир неча кундан кейин Чемпионлар Лигасидаги ўйинда ўзимизни тиклаб олишимиз керак. Майдон марказида рақиб футболчиларини шахсан назорат қилдик, қанот ҳужумчиларимиз эса юқорироқ ва кенгроқ жойлашди. Ўйин майдонини кенгайтиришга ҳаракат қилдик, аммо яратган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бу жуда ачинарли ва бу борада ишлашимиз керак.

Натижадан жуда хафамиз. Етарлича яхши ўйин кўрсата олмадик. Биз мағлуб бўлишни истамаймиз, аммо бирдамликни сақлашимиз шарт. Мавсумни жуда яхши бошлаган эдик, бироқ ҳозир кетма-кет иккита омадсиз натижа қайд этдик. Бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз керак», — дея футболчининг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Брайтон Брайтон
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар