«Манчестер Сити» Европанинг икки гиганти учун қизиқ бўлган яримҳимоячи Раян Шеркининг нархини маълум қилди. Бу ҳақда Caughtoffside нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, 23 ёшли франциялик футболчининг хизматларига «ПСЖ» ва Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдирмоқда. Айтилишча, ҳар икки клуб қишки трансфер ойнаси олдидан яримҳимоячини кузатиб бормоқда. Таъкидланишича, «шаҳарликлар ўз футболчисини 90 миллион еврога баҳоламоқда.
Ушбу мавсумда Шерки барча мусобақаларни инобатга олганда 13 та ўйинда майдонга тушди ва олтита гол уриб, учта голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун, Шеркининг «Манчестер Сити» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, «шаҳарликлар» АПЛ 8-туридан кейин 21 очко тўплаган ҳолда жадвалда етакчилик қилишмоқда. Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳисобида ҳам худди шунча очко мавжуд.