Бугун
33
Ўзбек

«МЮ» 2026 йилда Майну асосий таркибда майдонга тушмаган бирор ўйинда ютолмади

Футбол
30 октябр, 05:35
Манкунианликлар 21 ёшли яримҳимоячисиз муваффақиятсизликка учрамоқда.
«МЮ» 2026 йилда Майну асосий таркибда майдонга тушмаган бирор ўйинда ютолмади
Foto: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бу йилда яримҳимоячи Кобби Майну асосий таркибда майдонга тушмаган бирорта ҳам ўйинда ғалаба қозона олмади.

«Қизил иблислар» 21 ёшли ҳавбек асосий таркибда бўлмаган 9 та баҳснинг бирортасида ҳам 3 очко олмади. Бу ҳақда Squawka хабар бермоқда.

Аксинча, англиялик футболчи асосий таркибда майдонга тушган ўйинларда жамоа 2026 йил бошидан буён 23 та беллашувнинг 14 тасида зафар қучган.

Шанба куни «Манчестер Юнайтед» Премер-лига доирасида Лондонда «Челси» меҳмони бўлади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 17:30 да бошланади.

Майну бу мавсумда 8 та ўйинда иштирок этиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. У 6 марта асосий таркибда майдонга тушди, сўнгги баҳсларни эса жароҳат сабаб ўтказиб юборди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар