Рио Фердинанд Карлос Тевесдан Лионел Месси ва Криштиану Роналдудан бирини танлашни сўради.
— Мен учун Месси. Унда бу қобилият табиатан бор. Унга ҳамма нарса осон.
Криштиану ҳар бир финт ва ҳаракат устида машқ қилган. Аммо мен Мессининг бу жиҳатларни махсус машқ қилганини ҳеч қачон кўрмаганман.
— Уларнинг ўртасидаги асосий фарқ нимада?
— Агар жисмоний имкониятлари ва кучига эътибор қаратсак, улар тенг. Роналдунинг устун жиҳати — у бош билан кўпроқ гол урган. Зарба бериш борасида эса Месси ҳам, Криштиану ҳам анча ўсишга эришди. Уларнинг энг яхши бўлишга интилиши ва ўзаро рақобати ривожланишларига ёрдам берди, — деди Аргентина миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси.

Аввалроқ Тевес «Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Пол Скоулзни Месси ва Роналдудан устун қўйганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади