Бугун
33
Ўзбек

Месси «Нюэллс Олд Бойс»га қайтмоқчи эмас — Романо

Футбол
30 октябр, 04:45
    14
Инсайдер аргентиналик ҳужумчининг ватанига қайтиши ҳақидаги хабарларни рад этди.
Месси «Нюэллс Олд Бойс»га қайтмоқчи эмас — Романо
Foto: Getty Images

«Интер Майами»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионел Месси «Нюэллс Олд Бойс»га қайтиш бўйича музокаралар олиб бормаяпти.

39 ёшли футболчининг 2027 йил январ ойида ўз ватанидаги клубга ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни машҳур инсайдер Фабрицио Романо рад этди.

Манбага кўра, Месси «Интер Майами»даги фаолиятидан тўлиқ мамнун. Унинг оиласи ҳам АҚШда ўзини қулай ҳис қилмоқда. Аргентиналик футболчи амалдаги шартномасини камида 2028 йил охиригача бажариш ниятида. Шунингдек, у ушбу муддатдан кейин ҳам футболчилик фаолиятини давом эттириш эҳтимолини истисно этмаяпти.

Аввалроқ Аргентина оммавий ахборот воситаларида «Олтин тўп»нинг саккиз карра соҳиби 2027 йил январ ойидаёқ «Нюэллс Олд Бойс»га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Месси футболчилик фаолиятини бошлаган Росарио шаҳри клуби уни жамоага таклиф қилиш устида иш олиб бораётгани айтилганди.

Бироқ Романо ҳозирда трансфер бўйича ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаётганини таъкидлади. Ҳужумчи келажаги борасидаги қарорни кейинроқ қабул қилади.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2025 йил октябр ойида «Интер Майами» билан шартномасини 2028 йилги мавсум охиригача узайтирганди. У АҚШ клубида 2023 йил ёзидан буён тўп тепмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Интер Майами Интер Майами
  • Ньюэллс Олд Бойз Ньюэллс Олд Бойз
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

14 изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар