Трент Александр-Арнолд «Ливерпул»га қайтиши мумкин.
SER Deportivos журналисти Пакохо Делгадонинг хабарига кўра, Англия клуби қишки трансфер ойнасида «Реал» ҳимоячисини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда ва футболчининг вакиллари билан алоқага ҳам чиққан. Дастлабки босқичда трансфер ижара асосида амалга оширилиши мумкин.
Трансфер жараёнига иккита омил тўсқинлик қилиши мумкин: футболчининг юқори маоши ва унинг «Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм билан дўстона муносабатлари.
Делгадо, шунингдек, Трент жамоани тарк этган тақдирда, Мадрид клуби бош мураббийи Жозе Моуринио «Тоттенҳэм» сафида тўп тепаётган Педро Поррони трансфер қилишни сўраши мумкинлигини тахмин қилди.
Александр-Арнолд «Ливерпул» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2004 йилдан буён клуб тизимида бўлган ва 2025 йилда «Реал» сафига ўтган.
Ла Лиганинг бу мавсумида 28 ёшли англиялик 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.
«Ливерпул» қишда Трентни қайтармоқчи
Футбол
30 октябр, 03:55
Трансферга икки омил тўсқинлик қилиши мумкин.
Foto: Getty Images