Бугун
33
Ўзбек

Роналдунинг ҳет-триклари 67 тага етди

Футбол
29 октябр, 22:55
    17
41 ёшли ҳужумчи охирги бор 2024 йил май ойида бир ўйинда 3 та гол урганди.
Роналдунинг ҳет-триклари 67 тага етди
Foto: Getty Images
29.10.2026 FT Саудия Арабистони Про-лигаси Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд 5 : 3 Аль-Холуд Аль-Холуд

Криштиану Роналду фаолиятидаги 67-ҳет-тригини қайд этди.

«Ан Наср» жамоаси ҳужумчиси Саудия Арабистони чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Ал Холуд»га (5:3) қарши баҳсда рақиб дарвозасига учта гол урди. У 15 дақиқа ичида бунга эришди.

Бу Роналдунинг 2024 йил май ойидан буён илк ҳет-триги ҳисобланади. Ўшанда португалиялик 41 ёшли футболчи «Ал Ваҳда»га қарши баҳсда ҳам учта гол уриб, жамоасининг 6:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшганди.

Энди Криштианунинг ҳисобида клублар миқёсида 57 та, Португалия миллий жамоаси сафида эса 10 та ҳет-трик мавжуд.

Маълумот учун, «Ар Наср» навбатдаги баҳсни 2 ноябр куни Тошкентда «Пахтакор»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аль-Наср Эр-Рияд Аль-Наср Эр-Рияд
  • Аль-Холуд Аль-Холуд
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

17 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар