«Манчестер Сити» клуби ва Аргентина миллий жамоаси яримҳимоячиси Энцо Фернандес 2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испаниянинг ғалабаси атрофида пайдо бўлган фитна назариялари ҳақида ўз фикрини билдирди.
Луис де ла Фуэнте бошчилигидаги «қизил фурия» ҳал қилувчи баҳсда аргентиналикларни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувнинг қўшимча бўлимида Ферран Торрес томонидан киритилган тўп испанларга ғалаба келтирди.
«Ота-онам менга қўнғироқ қилиб, нима бўлганини сўрашди... Ҳеч қандай ғайриоддий ҳолат бўлмаган. Буларнинг барчаси — ёлғон ва уйдирма. Испания биздан ҳалол ва адолатли тарзда устун келди. Рақибни ғалаба билан табриклашимиз керак.
Улар биздан яхшироқ ўйин кўрсатишди. Рақиб кучлироқ бўлганини тан олишимиз керак. Биз финалгача етиб келдик, аммо мақсадимизга — ғолиб бўлишга эриша олмадик. Шунга қарамай, жамоамиз кўрсатган барча саъй-ҳаракатларни қадрлайман», — деди Фернандес Los Edul YouTube каналига берган интервюсида.
Энцо: «Финалда бизга босим бўлмаган. Испания биздан кучли эди ва ҳақли тарзда ютди»
Футбол
29 октябр, 23:20
22
«Сити»нинг аргентиналик яримҳимоячиси ЖЧ-2026 финалидаги мағлубият адолатли бўлгани ҳақида гапирди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади