Live
3
Ўзбек

«Атлетико» «Арсенал» қизиқиш билдираётган ҳужумчини қишда қўйиб юбормайди

Футбол
29 октябр, 07:50
Мадрид клуби Алекс Баенани январ ойидаги трансфер ойнасида сотишни режалаштирмаяпти.
«Атлетико» «Арсенал» қизиқиш билдираётган ҳужумчини қишда қўйиб юбормайди
Foto: Getty Images

«Атлетико» Мадрид қанот ҳужумчиси Алекс Баена қишки трансфер ойнасида «Арсенал»га ўтмайди. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.

Манба маълумотига кўра, Мадрид клуби 25 ёшли испаниялик футболчига «Арсенал» томонидан жиддий қизиқиш билдирилаётганига қарамай, уни қишда сотиш ниятида эмас. Лондонликлар трансферни амалга ошириш учун «Атлетико» рад эта олмайдиган таклиф билан чиқиши керак бўлади.

Шу билан бирга, «Арсенал» Баенани келаси ёзги трансфер ойнасида сотиб олишга уриниб кўриши мумкин.

Маълумот учун, Баена ушбу мавсумда барча турнирларда 13 та баҳсда майдонга тушиб, бешта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Тransfermarkt портали 25 ёшли вингернинг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Испания Испания
  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар