Live
7
Ўзбек

«Арсенал» Доуманнинг қизил карточкаси бўйича шикоят қилади

Футбол
28 октябр, 12:11
Лондон клуби раҳбарияти 16 ёшли вингерига кўрсатилган қизил карточкани хато, деб ҳисобламоқда.
«Арсенал» Доуманнинг қизил карточкаси бўйича шикоят қилади
Фото: Gettyimages
01.11.2026, 11:30 Англия Премер-лигаси Ливерпул Ливерпул - : - Арсенал Арсенал

Англиянинг «Арсенал» клуби раҳбарияти 16 ёшли вингери Макс Доуманнинг дисквалификацияси юзасидан шикоят қилади. Бу ҳақда журналист Исаан Хон хабар берди.

«Тўпчилар» академияси тарбияланучиси Англия лига кубоги доирасида «Флитвуд Таун»га қарши ўйинда майдондан четлатилган эди. Таъкидланишича, «Арсенал»да ҳакамнинг ушбу қарорига қўшилишмаяпти ва шикоят қилиш ниятидалар. Клуб апелляция бўйича жавоб Англия чемпионати доирасидаги «Ливерпул»га қарши ўйингача чиқишига умид қилишмоқда.

Янги мавсумда Доуман барча мусобақаларни инобатга олганда, 7 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ доирасидаги «Ливерпул» - «Арсенал» беллашуви 1 ноябр куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 21:30да старт олади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ливерпул Ливерпул
  • Арсенал Арсенал
  • Англия Премер-лигаси Англия Премер-лигаси
Бугунги янгиликлар