«Манчестер Сити» клуби ва Франция миллий жамоаси собиқ яримҳимоячиси Самир Насри «Олтин тўп» мукофоти Ҳарри Кейнга берилишига қўшилмаслигини билдирди.
«Мен бу қарорга мутлақо қўшилмайман. Бу қандай мезонларга асосланган? Фақат урилган голларгами? У Бундеслиганинг энг яхши футболчиси эмас. Энг яхшиси — Олисе. У ҳатто Жаҳон чемпионатида ҳам Англия миллий жамоасининг энг яхши футболчиси бўлмаган.
Унда бу қарор нимага асосланган? Унинг голлари сонигами? Майдонда ортга тушиб ўйнашигами? У шунчаки ҳужумчи эмас, замонавий футбол талабларига мос форвард. Мен Кейнни жуда ҳурмат қиламан, аммо унинг фаолиятида эсда қоларли мавсум бўлганми? Клуби учун мавсумнинг энг муҳим ўйини — Чемпионлар лигасининг яримфиналида, «ПСЖ»га қарши баҳсда у деярли кўзга ташланмади. Ҳа, биринчи ўйинда у ажойиб ҳаракат қилди.
«Олтин тўп» мезонларига кўра, у биринчи ўринда бўлмаслиги керак. Бундеслига ва Германия кубогидаги ғалабаларнинг ўзи етарли эканини билмас эканман», — деди Насри Les Affranchis кўрсатуви эфирида.
Насри Кейн ҳақида: «Олтин тўп»ни ютиш учун Бундеслига ва Германия кубогидаги ғолиблик етарлими?»
Футбол
28 октябр, 12:41
8
Франциялик собиқ футболчининг фикрича, «Бавария» ҳужумчиси на Германияда, на ЖЧда энг яхши ўйинчи эди.
Foto: Getty Images
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади