Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳимоячиси Нико Шлоттербек «Бавария» форварди Ҳарри Кейн 2026 йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритиши қаначлик адолатдан бўлди, деган саволга жавоб берди.
— Ҳа, мутлақо адолатли. У бу совринга мутлақо муносиб, — дея Шлоттербек сўзларидан иқтибос келтиради Bayern & Germany.
Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» топшириш маросими 26 октябр куни Лондонда бўлиб ўтди. Сўровномада Кейн «Реал» ва Франция миллий жамоаси форварди Килиан Мбаппени ҳамда Испания миллий жамоаси ва «Барселона» вингери Ламин Ямални ортда қолдирган.
Эслатиб ўтамиз, 31 октябр, шанба куни «Боруссия» Германия чемпионати навбатдаги тури доирасида «Бавария»га қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, 7 та турдан кейин ҳар икки жамоа ҳисобида 17 тадан очко мавжуд ва фақатгина қўшимча кўрсаткичлар туфайли «Бавария» биринчи ўринни эгаллаб турибди.