Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 29 октябр куни ноябр ойидаги йиғинга чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилиши кутилмоқда.
Diario SPORT нашрининг хабар беришича, Анчелотти ҳужумчилар рўйхатига «Барселона» вакили Рафиня Диасни ҳам киритишни ният қилган. Футболчи аввалги халқаро танаффус вақтида олган жароҳатидан яқиндагина тузалиб, сафга қайтган. Миллий жамоа ихтиёрига етиб бориш учун, Рафиня қарийб 11 минг километр масофани босиб ўтиши талаб этилади.
Манба маълумотларига кўра, «Барселона» яна бир бор муҳим футболчисидан айрилиб қолишни истамаяпти, шу сабабли Бразилия футбол федерацияси билан футболчини клуб қароргоҳида қолиб, спорт формасини тиклаши учун шароит яратиб бериш борасида келишувга эришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, ноябр ойида Бразилия миллий жамоаси Япония (14 ноябр) ва Сингапурга қарши (17 ноябр) иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади