Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби Испанияинг «Вилярреал» жамоаси қанот ҳимоячиси Алекс Фрименни ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда TEAMtalk журналисти Грэм Бейли хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, лондонликлар 22 ёшли футболчини Педро Поррога ўринбосар сифатида кўрмоқда ва испаниялик жамоани тарк этса, Алекс трансфери бўйича ишлар фаоллаштирилади. Педронинг хизматларига «Реал», «Барселона», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари қизиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.
Маълумот учун, ушбу мавсумда Фримен барча мусобақаларни инобатга олганда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган. Унинг «Вилярреал» билан амалдаги шартномаси 2032 йил ёзигача мўлжалланган.
Transfermarkt портали америкалик ҳимоячининг актуал трансфер нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.