Live
3
Ўзбек

France Football муҳаррири: «Овоз бериш жараёнларида узоқ вақт давомида Мбаппе Кейндан олдинда эди»

Футбол
28 октябр, 08:21
    13
Гарсиянинг таъкидлашича, «Бавария» ҳужумчиси кичик фарқ билан «Олтин тўп»ни ютиб кетди.
France Football муҳаррири: «Овоз бериш жараёнларида узоқ вақт давомида Мбаппе Кейндан олдинда эди»
Foto: Getty Images

France Football журнали бош муҳаррири Венсан Гарсия Ҳарри Кейн ғолиб бўлган «Олтин тўп» учун овоз бериш жараёни тафсилотлари билан ўртоқлашди.

«Бавария» ҳужумчиси «Реал» форварди Килиан Мбаппедан ўзиб кетди.

«Овоз бериш жараёни давом этган бир ой мобайнида Килиан олдинда эди, аммо Кейн унга етиб олишга муваффақ бўлди.

Мбаппе ва Кейн ўртасидаги фарқ жуда кичик эди. Ҳатто улар ўртасидаги очколар фарқи 2024 йилда Родри ва Винисиус ўртасидаги фарқдан ҳам кам бўлди. Ўшанда фарқ 41 очкога тенг эди. Бу сафар ҳам тахминан шунча бўлди»
, — деди Гарсия.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Бавария Бавария
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

13 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар