Гранит Жака ва Бреэл Эмболо коронавирусга қарши эмланиш ҳақидаги сохта сертификатлар билан боғлиқ можародан сўнг Швейцария миллий жамоасига қайтишади.
Аввалроқ футболчилар COVID-19 пандемияси даврида эмланганлик ҳақида сохта сертификатлар олганини тан олишганди. Тергов жараёнида ҳар икки футболчи сентябр ва октябр ойларидаги ўйинлар учун миллий жамоа таркибидан четлатилган.
Текширув натижаларига кўра, Жакага икки йиллик синов муддати билан 150 000 Швейцария франки миқдорида шартли жарима жазоси тайинланган. Эмболо эса 60 000 франк миқдорида шартли жарима олган.
Швейцария футбол ассоциацияси баёнотида қуйидагилар ёзилган:
«Швейцария футбол ассоциацияси Гранит Жака ва Бреэл Эмболони ноябр ойидаги Миллатлар лигаси ўйинларидан бошлаб миллий жамоага чақириш масаласини кўриб чиқади. Ассоциация Марказий ижроия кенгаши коронавирусга қарши эмланиш ҳақидаги сохта сертификатларни олиш билан боғлиқ якунланган ҳуқуқий жараёнларни атрофлича ўрганиб чиққач, шундай қарорга келди.
SFV ҳар икки ишни синчковлик билан кўриб чиқди ва ҳуқуқий жараёнлар якунлангани, шунингдек, футболчилар сентябр ва октябр ойларида миллий жамоанинг тўртта ўйинини ўтказиб юборганини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг жамоага қайтиши асосли деган хулосага келди.
Шу билан бирга, ассоциация миллий жамоа аъзолари зиммасида алоҳида масъулият борлигини таъкидлайди».
Жака ва Эмболо ноябр ойидан Швейцария миллий жамоасига қайтишади
Футбол
28 октябр, 09:49
Футболчилар коронавирус даврида сохта сертификат олишгани бўйича можаролар сабаб аввалги ўйинларни ўтказиб юборганди.
Foto: Getty Images