Live
3
Ўзбек

«Олтин тўп»ни 2006 йилдан бери ҳимоячилар, 1963 йилдан буён дарвозабонлар ютолмаяпти

Футбол
28 октябр, 10:10
Совринни сўнгги бор қўлга киритган ҳимоячи Ўзбекистон бош мураббийи Каннаваро саналади.
«Олтин тўп»ни 2006 йилдан бери ҳимоячилар, 1963 йилдан буён дарвозабонлар ютолмаяпти
Foto: Getty Images

France Football журнали томонидан топшириладиган «Олтин тўп» мукофотига 2026 йилда «Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн сазовор бўлди.

Эътиборлиси, ушбу совринни узоқ вақтдан бери дарвозабон ва ҳимоячилар юта олишмаяпти.

Мукофотни қўлга киритган сўнгги ҳимоячи — Фабио Каннаваро. Ҳозирда Ўзбекистон миллий жамоасини бошқараётган италиялик собиқ футболчи 2006 йилда овоз бериш натижаларига кўра ғолиб бўлган.

Дарвозабонлар орасида эса «Олтин тўп»ни фақат Лев Яшин қўлга киритган. Россиялик собиқ посбон 1963 йилда ушбу мукофотга сазовор бўлган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Италия Италия
  • Россия Россия
Бугунги янгиликлар