Бугун
45
Ўзбек

Каннаваронинг укаси Италия клуби бош мураббийи бўлиш таклифини рад этди

Футбол
22 октябр, 03:25
Паоло Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоасида қолишга қарор қилди.
Каннаваронинг укаси Италия клуби бош мураббийи бўлиш таклифини рад этди
Фото: Getty Images

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Паоло Каннаваро Италиянинг «Жуляно» клубини бошқариш таклифини рад этиб, акаси Фабио Каннаваро билан миллий жамоадаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Бу ҳақда TuttoMercatoWeb хабар берди.

Маълум қилинишича, «Жуляно» клуби Раффаэле Ди Наполи истеъфога чиқарилганидан сўнг 45 ёшли мутахассисни асосий номзод сифатида кўрган. Томонлар 2027 йил июн ойига қадар мўлжалланган, узайтириш имкониятини ҳам ўз ичига олган шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган. Бироқ якунда келишув амалга ошмаган.

Италия оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, бунга тўсиқлардан бири Каннаваронинг Ўзбекистон миллий жамоаси билан амалдаги шартномаси бўлган. Италияда мустақил мураббийлик фаолиятига қайтиш учун у ўзбекистонликлар билан шартномани бекор қилиш бўйича келишиб олиши керак эди. Якунда мутахассис камида 2027 йилги Осиё кубогига қадар миллий жамоада қолишга қарор қилган.

Паоло Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийлар штабига 2026 йил бошида қўшилган. Италия матбуоти унинг жамоа билан январ ойида Дубайда ўтказилган йиғин давомида ишлагани ҳақида хабар берган. Март ойида эса журналист Николо Скира унинг мураббийлар штабига расман кирганини маълум қилган.

Маълумот ўрнида, бунга қадар ака-ука Каннаваролар Хитойнинг «Гуанчжоу» клубида, шунингдек, «Беневенто» ва «Удинезе» жамоаларида биргаликда ишлаган. Аввалроқ Фабио Каннаваро Мексика ёки MLS клубларидан бирини бошқариши мумкинлиги маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Италия Италия
Бугунги янгиликлар