Бугун
45
Ўзбек

Фабрегас: «Бу «Комо» учун тарихий кеча»

Футбол
22 октябр, 00:25
Испаниялик мутахассис «МЮ» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Фабрегас: «Бу «Комо» учун тарихий кеча»
Фото: Getty Images
21.10.2026 FT Чемпионлар лигаси Комо Комо 4 : 1 Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед

«Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегас Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Менимча, бу клуб учун тарихий кеча бўлди ва биз жуда хурсандмиз. Жамоа яхши ўйин кўрсатди. Йигитлар яхши ҳаракат қилишди, шунинг учун ишлашда давом этишимиз ва рақибларга босим ўтказишни тўхтатмаслигимиз керак», — деди Фабрегас UEFA матбуот хизматига.

Мураббий бошқа жамоалар «Комо»дан қўрқади, деб ҳисобламаслигини ҳам таъкидлади. Шунингдек, у клуб барча рақибларига катта ҳурмат билан муносабатда бўлишини айтди. Фабрегаснинг сўзларига кўра, мусобақа дебютанти ҳисобланган жамоа ишлашда давом этиши ва эришилган суръатни пасайтирмаслиги лозим.

Эслатиб ўтамиз, «Комо» ўз майдонида «қизил иблислар»ни йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Уч турдан кейин Фабрегас шогирдлари 6 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди. Италия клуби кейинги учрашувини 4 ноябр куни «Ланс»га қарши ўтказади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар