Бугун
45
Ўзбек

Скалони Аргентина миллий жамоаси билан шартномани узайтириш таклифига рози бўлди (Романо)

Футбол
22 октябр, 01:40
Мутахассис миллий жамоани 2030 йилга қадар бошқаришга тайёр.
Скалони Аргентина миллий жамоаси билан шартномани узайтириш таклифига рози бўлди (Романо)
Фото: Getty Images

Аргентина миллий жамоаси бош мураббийи Лионел Скалони маҳаллий футбол федерациясининг шартномани 2030 йилга қадар узайтириш таклифига розилик берди. Бу ҳақда таниқли журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғида хабар берди.

Маълум қилинишича, яқин вақт ичида томонлар музокараларнинг сўнгги тафсилотларини келишиб олиб, янги шартнома имзолашади.

Маълумот ўрнида, Скалони бошчилигида Аргентина миллий жамоаси 2022 йил Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан эди. Финалда аргентиналиклар Франция миллий жамоасини пеналтилар сериясига кўра мағлуб этган.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги жаҳон чемпионатида Скалони шогирдлари финалга қадар етиб борган. Бироқ ҳал қилувчи баҳсда жамоа Испания миллий жамоасига қўшимча бўлимларда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган. Учрашувдаги ягона голни Ферран Торрес урганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
Бугунги янгиликлар