«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета Чемпионлар Лигаси умумий босқич 3-тур доирасидаги «Бавария» билан қайд этилган 2:2 ҳисобидаги дуранг ҳақида гапириб ўтди.
«Бу жамоамиз кўрсатган энг юқори савиядаги ўйинлардан бири бўлди. Икки жамоа ҳам прессинг қилишга ва ҳужумкор футбол ўйнашга интилди. Жуда қизиқарли баҳс бўлди.
Ўйинни ажойиб бошлаб, рақиб устидан устунлик қилдик. Сакасиз ҳаракат қилишга мослашишимизга тўғри келди. Иккинчи бўлимда баҳс тенглашди, рақиб голлар урди, биз эса жавоб қайтардик. Ғалаба қозониш имкониятимиз ҳам бўлди. Бу ҳақиқий юқори савиядаги футбол эди», — деди Артета.
Сака жароҳати ҳақида эса мураббий: «Бироз хавотирдамиз. Футболчи кучли оғриқ туфайли майдонни тарк этишга мажбур бўлса, бу доим ёмон. Энди вазиятни кузатишимиз керак», — дея қўшимча қилди.