Live
2
Ўзбек

«Арсенал» ва «МЮ» Эванилсон учун курашмоқда

Футбол
21 октябр, 11:13
Transfermarkt порталида ҳужумчининг бозор қиймати 35 миллион евро этиб кўрсатилган.
«Арсенал» ва «МЮ» Эванилсон учун курашмоқда
Фото: Getty Images

«Борнмут» ҳужумчи Эванилсонга Англия Премер-лигасининг икки етакчи клуби жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» жамоаси 27 ёшли футболчи учун асосий даъвогарга айланди.

Қайд этилишича, иккала жамоа ҳам футболчи бўйича расмий маълумот сўраб, «Борнмут» билан алоқага чиққан.

Шу билан бирга, «Борнмут» ҳозирча Эванилсонни сотиш тарафдори эмаслиги таъкидланмоқда. Клуб раҳбарияти унинг трансферидан камида 65 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Transfermarkt порталида ҳужумчининг бозор қиймати 35 миллион евро этиб кўрсатилган.

Бу мавсумда Эванилсон клуб сафида барча турнирлар доирасида тўққиз ўйинда майдонга тушди, уч бор гол урди ва тўртта голли узатма муаллифига айланди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Юнайтед Манчестер Юнайтед
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар