Пролигада 23-тур учрашувлари якунига етди. Турнинг сўнгги беллашувида «Пахтакор ФЖ» жамоаси Республика ФА билан беллашади. Унда «шерлар»нинг ёшлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Голлар Мўминжон ва Асад Шуҳратов ҳисобига ёзилди. Бу ғалабадан сўнг «Пахтакор ФЖ » очколари сонини 13 тага етказиб, 13-ўринда бормоқда. Республика ФА эса 29 очкоси билан 9-поғонада.
Пролига. 23-тур
Республика ФА – Пахтакор ФЖ 0:2
Голлар: М.Шуҳратов 45+1-пен, А.Шуҳратов 61.
Пахтакор: Ёқубжонов, Муҳаммадов, Ҳотамов, Маъмуржонов, Саидмуродов, М.Шуҳратов, Ҳайитмуродов, Суслов, А.Шуҳратов, Вепаев, Парпиев.