Франциядаги норозилик намойишлари сабабли «ПСЖ» ва «Лион» ўртасидаги Лига 1 баҳси бошқа санага кўчирилиши мумкин.
Le Parisien нашрининг хабар беришича, Париж полиция префектураси Франция Профессионал футбол лигасига (LFP) мурожаат қилиб, якшанба куни «Парк-де-Пренс» стадионида бўлиб ўтиши керак бўлган Лига 1 чемпионатининг 8-туридан ўрин олган учрашувни бошқа санага кўчиришни сўраган.
Аввалроқ шанба куни Франция бўйлаб янги норозилик намойишлари ўтказилиши режалаштирилгани ҳақида хабар берилганди. Шу сабабли «Тулуза» ва «Труа» жамоалари ўртасидаги шанба кунига белгиланган беллашув якшанба кунига кўчирилган.
Таъкидланишича, якшанба куни «Стад де Франс» стадионида NFL доирасида «Питтсбург» ва «Ню-Орлеан» жамоалари ўртасида ҳам учрашув бўлиб ўтиши керак. Ушбу ўйин хавфсизликни таъминлаш учун кўп сонли полиция ходимларини жалб этишни талаб қилади. Шунинг учун уни бошқа санага кўчириш Лига 1 ўйинини кўчиришга нисбатан қийинроқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, шанба куни Париж ва Франциянинг бошқа йирик шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Кўплаб намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди. Бузғунчилар дўконларни талон-торож қилишди, автомобиллар ва биноларга ўт қўйишди. Шаҳарларнинг тарихий марказларига жиддий зарар етказилди.
Намойишчилар билан тўқнашувлар чоғида 600 нафардан ортиқ полиция ходими, жандарм ва ўт ўчирувчи жароҳат олди. 2000 нафар киши қўлга олинди.
Париж полицияси намойишлар сабаб «ПСЖ» — «Лион» ўйинини қолдиришни сўради
Футбол
21 октябр, 17:27
Якшанбага белгиланган баҳс ўз вақтида ўтказилмаслиги мумкин.
Foto: Getty Images
25.10.2026, 15:45
Лига 1 Франция
ПСЖ
-
:
-
Лион