«Ланс» ҳужумчиси Абдалла Сима Франция чемпионатида сўнгги 40 йил ичида пента-трик қайд этган иккинчи футболчига айланди.
Франция чемпионатининг 12-турида «Ланс»нинг сенегаллик 25 ёшли ҳужумчиси «Анже» дарвозасига 5 та гол урди. Натижада унинг жамоаси 5:2 ҳисобида ғалабага эришди.
Эътиборлиси, Сима чемпионатдаги аввалги олтита учрашувида атиги битта гол урганди. Ўтган мавсум давомида эса унинг ҳисобига иккита гол ёзилган.
Франция чемпионатида бунга қадар сўнгги пента-трик 2014 йилда қайд этилганди. Ўшанда «Ницца» футболчиси Карлос Эдуардо «Генгам»га қарши учрашувда (7:2) бешта гол урган.
Лига 1. 12-тур
Анже – Ланс 2:5
Голлар: Амин 20, 48 – Сима 43, 64, 70, 76, 81.