«Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани Бундеслиганинг 11-тури доирасида «Ҳамбург»га (0:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Бу учрашувда жуда кўп воқеалар содир бўлди. Ёш футболчиларимизнинг кўрсатган ўйини ҳақиқатдан ҳам таҳсинга лойиқ. Айниқса, «Ҳамбург»га қарши шундай даражада ўйнаш, жумладан, бу мавсумда кўп майдонга тушмаган Саша Боенинг ҳимоядаги ҳаракатлари эътирофга арзийди. Бу, аввало, менталитет масаласи.
Бугун натижа қайд этилмагани сабабли ҳаддан ташқари хурсанд бўла олмаймиз. Аммо футболни яхши тушунадиган ва унда етарлича тажрибага эга инсон сифатида айтишим мумкинки, бу учрашувдан ўзимиз учун муҳим хулосаларга эга бўлдик.
Бироз вақт ўтиб, вазият ўзгаради ва биз яна ғалаба қозонишни бошлаймиз. Ҳозир эса курашишимиз, бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз ва мухлисларимиз билан биргаликда жипслашиб ҳаракат қилишимиз керак бўлган даврни бошдан кечирмоқдамиз. Ишонамизки, бу қийин босқичдан янада кучли бўлиб чиқамиз», — дея Компанининг сўзларини «Бавария» клуби матбуот хизмати келтирмоқда.