Live
11
Ўзбек

«Бавария» собиқ футболчиси: «Кейн ҳаётининг ҳар бир дақиқасида футбол билан яшайди»

Футбол
22 ноябр, 09:30
«Астон Вилла» яримҳимоячиси собиқ жамоадошининг меҳнатсеварлиги ва инсоний фазилатларини алоҳида эътироф этди.
«Бавария» собиқ футболчиси: «Кейн ҳаётининг ҳар бир дақиқасида футбол билан яшайди»
Foto: Getty Images
20.11.2026 FT Бундеслига Германия Бавария Бавария 1 : 1 Кёлн Кёлн

«Астон Вилла» яримҳимоячиси, аввал «Бавария» сафида тўп тепган Леон Горецка мюнхенликлар ҳужумчиси Ҳарри Кейннинг фазилатлари ҳақида фикр билдирди.

«У ҳаётининг ҳар бир дақиқасида футбол билан яшайди. Унинг меҳнатлари ўз самарасини бергани ва “Олтин тўп”ни қўлга киритгани қувонарли. Менимча, у бунга лойиқ эди. Шахсий ютуқларга эришганидан кейин ҳам яхши инсон бўлиб қолаётгани таҳсинга сазовор», — деди Горецка BBC нашрига.

Шунингдек, футболчи 33 ёшли Кейннинг профессионаллиги ва нафақат гол уриш, балки жамоа учун ишлашга ҳам тайёрлигини алоҳида таъкидлади.

Маълумот учун, англиялик ҳужумчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 16 та баҳсда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Кёлн Кёлн
  • Бундеслига Германия Бундеслига Германия
Бугунги янгиликлар