Live
11
Ўзбек

Флик: «Ғалабага муносиб эдик. Жамоавий ҳаракатларимизни тартибга солдик»

Футбол
22 ноябр, 11:15
Германиялик мутахассис жамоасининг ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
Флик: «Ғалабага муносиб эдик. Жамоавий ҳаракатларимизни тартибга солдик»
Фото: Getty Images
22.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Барселона Барселона 3 : 2 Вильярреал Вильярреал

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Испания чемпионатининг 13-турида «Вилярреал» (3:2) устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ғалабадан жуда хурсандман. Айниқса, рақиб ҳисобда олдинга чиқиб олганидан кейин ғалаба қозонганимиз қувонарли. Биринчи голни ўзимизнинг аниқ хатомиз туфайли ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимдаёқ гол уриш учун имкониятларимиз бўлганди. Иккинчи таймда эса анча яхшироқ ўйнадик ва жамоавий ҳаракатларимизни тартибга солдик. Ўйлайманки, бу ғалабага муносиб эдик.

Ферминнинг нима сабабдан майдондан четлатилганини тушунмадим. Бу ҳақда ҳакамлардан ҳам сўрадим ва айнан шунинг учун сариқ карточка олдим. Бир нарсани аниқ биламан: тўртинчи ҳакам бутун ўйин давомида бизнинг захира ўриндиғимиз томон қараб турди. Мен майдонда ҳакамларга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Нима содир бўлганини ва унга нима дейишганини билмайман. Бу ҳақда кўпроқ маълумотга эга бўлишим керак.

Умуман олганда, ҳакамларнинг ишидан мамнунман. Аммо бу ҳакам билан боғлиқ муаммоларимиз доим такрорланади — ҳаммаси яна ўша-ўша. Агар вазият шундай давом этса, бизда фақат яхшироқ ўйнаб, ғалаба қозонишдан бошқа чора қолмайди. Иккинчи бўлимда айнан шундай қилдик», — дея Фликнинг сўзларини келтиради Marca нашри.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар