Live
12
Ўзбек

«Моуринио билан суҳбат ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди» — Куртуа «Реал»нинг камбеки ҳақида

Футбол
22 ноябр, 05:10
    9
Дарвозабон Моуринио билан танаффусдаги суҳбат жамоа ўйинини ўзгартирганини таъкидлади.
«Моуринио билан суҳбат ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди» — Куртуа «Реал»нинг камбеки ҳақида
Foto: Getty Images
21.11.2026 FT Испания Ла Лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 2 : 1 Сельта Сельта

«Реал» дарвозабони Тибо Куртуа Испания чемпионатининг 13-тури доирасида «Селта»га қарши кечган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланган баҳс ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, танаффусда бош мураббий Жозе Моуринио билан бўлиб ўтган суҳбат камбек учун муҳим аҳамият касб этган.

«Танаффусда Моуринио билан бўлган суҳбат ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.

Биринчи бўлимда ўзимизга ўхшамадик, етарлича югурмадик ва футболнинг оддий қоидаларига амал қилмадик. Эрта гол ўтказиб юбордик, вазиятлар яратишимиз қийин кечди. Жамоа яхши ҳолатда эмасди.

Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, кўпроқ югурдик ва барча жиҳатларни сифатлироқ бажардик. Биринчи голни урганимиздан кейин ҳисобни ўзгартиришимизга шубҳа қилмадим. Айниқса, Карлос (Эспи) майдонга тушганини кўрганимда. У ҳужумда бизнинг туморимиз. Винисиус унга ажойиб узатма берди», — деди Куртуа. Унинг сўзларини Мundo Deportivо «Реал» телевидениесига таяниб келтирди.

Маълумот учун, «Реал» — «Селта» баҳси 21 ноябр куни бўлиб ўтди. Меҳмонлар 6-дақиқада Дуран томонидан киритилган гол эвазига ҳисобни очди. Беллингҳэм 66-дақиқада мувозанатни тиклади, Эспи эса 85-дақиқада мадридликларга ғалаба келтирди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Сельта Сельта
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

9 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар