Live
12
Ўзбек

«ПСЖ» Дезире Дуенинг жароҳат олганини тасдиқлади

Футбол
22 ноябр, 07:10
    2
21 ёшли вингер ой охирида жарроҳлик амалиётини ўтказади.
«ПСЖ» Дезире Дуенинг жароҳат олганини тасдиқлади
Foto: Getty Images

«ПСЖ» расмий сайти жамоа вингери Дезире Дуе ўнг тиззасидаги олдинги хочсимон бойламни узиб олганини тасдиқлади. 21 ёшли футболчи ноябр ойи охирида операция қилинади.

Дуе Лига 1нинг 11-тури доирасида «Ницца»га қарши кечган баҳсда (3:2) жароҳат олган. Биринчи бўлим якунида футболчи майдондан замбилда олиб чиқилган эди.

Маълумот учун, Дуе ушбу мавсум барча мусобақаларда 15 та баҳсда майдонга тушиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Тransfermarkt портали 21 ёшли футболчининг бозор қийматини 120 миллион еврога баҳоламоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар