«ПСЖ» раҳбарияти португалиялик яримҳимоячи Витиня билан шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манба маълумотига кўра, парижликлар футболчига 2031 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда. Янги битимни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.
Витиня 2022 йилнинг ёзидан буён «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг трансфер қиймати ҳозирда 140 миллион еврога баҳоланмоқда.
Маълумот учун, португалиялик яримҳимоячи 2026/27 йилги мавсумда «ПСЖ» сафида 15 та баҳсда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.