«Ланс» бош мураббийини истеъфога чиқарди.
Сентябр ойида жамоа устози этиб тайинланган Янник Каюзак лавозимини тарк этди. Унинг қўл остида жамоа 9 та учрашув ўтказиб, 3 та ғалаба қозонди ва 6 марта мағлубиятга учради. Жумладан, Европа Чемпионлар лигасиюа «Комо»га 1:9 ҳисобида имконият бой берилди.
Мавсумни Франция суперкубогини қўлга киритиш билан бошлаган жамоа сентябр ойида Дино Топпмеллерни ҳам истеъфога чиқарганди.
Франция Лига 1 жадвалида 11-ўринда бораётган «Ланс» 21 ноябр куни «Тулуза»га қарши майдонга тушади.
«Ланс» ушбу мавсумда иккинчи бор бош мураббийни истеъфога чиқарди
Футбол
12 ноябр, 22:25
Мавсумни суперкубок ютиш билан бошлаган жамоа Лига 1да 11-ўринни эгаллаб турибди.
Foto: Getty Images