Бугун
17
Ўзбек

Месси Аргентина футбол ассоциацияси раҳбарияти билан алоқаларини узди

Футбол
18 ноябр, 22:00
    11
Можарога реклама шартномаси сабаб бўлган.
Месси Аргентина футбол ассоциацияси раҳбарияти билан алоқаларини узди
Фото: AP News

Аргентина миллий жамоасининг собиқ сардори Лионель Месси мамлакат футбол ассоциацияси (AFA) раҳбарияти билан шахсий ва ишбилармонлик алоқаларини узишга қарор қилган. Бу ҳақда журналист Николас Виняски WiFi дастурида маълум қилди.

Журналистнинг A24 нашри келтирган сўзларига кўра, Месси AFA президенти Клаудио Тапия ва ташкилот ғазначиси Пабло Товижино билан муносабатларини тўхтатган. Бунга футболчининг исми ва суратидан тижорий мақсадларда фойдаланилиши сабаб бўлган.

«Месси адвокатларига Аргентина футболига алоқаси бўлмаган бизнес лойиҳаларида унинг қиёфасидан даромад олиш мақсадида фойдаланишни тўхтатиш талаби билан AFAга расмий хат тайёрлашни топширди», — деди Виняски.

Можарога реклама шартномаси ҳам сабаб бўлган. Месси Американинг Michelob пиво бренди билан эксклюзив ҳамкорлик қилади. Бироқ Аргентина миллий жамоасига ҳомийлик қилувчи маҳаллий компания ҳам футболчининг суратидан рекламада фойдаланган.

Журналистнинг таъкидлашича, бу ҳолат Michelob вакилларининг норозилигига сабаб бўлган. Улар Мессининг атрофидагилардан изоҳ талаб қилган.

Виняскининг айтишича, футболчи ушбу реклама ҳақида билмаган, унинг суратидан фойдаланишга эса Клаудио Тапия рухсат берган.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2026 йил август ойида Аргентина миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Ҳозирча AFA раҳбариятининг ушбу хабарларга муносабати маълум эмас.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Аргентина Аргентина
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ +6 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар