Бугун
17
Ўзбек

«ПСЖ» Маркинос билан шартномани узайтирмоқчи

Футбол
19 ноябр, 00:05
Парижликлар бразилиялик футболчига 2029 йилгача мўлжалланган янги келишув таклиф қилган.
«ПСЖ» Маркинос билан шартномани узайтирмоқчи
Фото: Getty Images

Франциянинг «ПСЖ» клуби жамоа сардори ва ҳимоячиси Маркинос билан амалдаги шартномани узайтириш ниятида. Бу ҳақда RMC Sport журналисти Фабрис Хокинс хабар берди.

Маълум қилинишича, Париж клуби 32 ёшли бразилиялик футболчига 2029 йилгача мўлжалланган янги келишув таклиф қилган.

Айни пайтда томонлар музокаралар олиб бормоқда ва шартноманинг айрим тафсилотларини муҳокама қилмоқда.

Маълумот ўрнида, Маркинос 2013 йилдан буён «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.

Бразилиялик ҳимоячи Париж клуби сафида барча мусобақалар доирасида 531 учрашувда майдонга тушиб, 46 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган.

Шунингдек, у «ПСЖ» билан икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан ва 11 марта Франция чемпионлиги ҳамда мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.

Аввалроқ Маркинос энг кўп соврин ютган ўйинчилар орасида 2-ўринга кўтарилгани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • ПСЖ ПСЖ
Бугунги янгиликлар