Globe Soccer Awards талқинига кўра, «Йилнинг энг яхши клуби» номинациясига даъвогарлар эълон қилинди.
2026 йилда ушбу соврин учун қуйидаги клублар кураш олиб боради: «Ал Аҳли Жидда», «Арсенал», «Астон Вилла», «Барселона», «Бавария», «Фламенго», «Интер» ва «ПСЖ».
Аёллар жамоалари ўртасида эса «Арсенал», «Барселона», «Бавария», «Крузейро», «Манчестер Сити» ва «Лион» номзодлар қаторига киритилди.
Ўтган йили Globe Soccer Awards талқинига кўра, эркаклар жамоалари орасида йилнинг энг яхши клуби деб «ПСЖ» топилган эди. Аёллар жамоалари ўртасида эса ушбу мукофот «Барселона»га насиб этган.
«ПСЖ», «Арсенал», «Барса» ва яна 5 та жамоа — йилнинг энг яхши клуби бўлишга даъвогар
Футбол
18 ноябр, 14:32
Globe Soccer Awards талқинига кўра, эркаклар ва аёллар ўртасида энг яхши жамоа бўлишга номзодлар эълон қилинди.
Foto: Getty Images