Live
2
Ўзбек

«Барселона» Эспарт билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди

Футбол
18 ноябр, 13:14
Айни пайтда у жароҳатидан тикланиш жараёнини давом эттирмоқда.
«Барселона» Эспарт билан узоқ муддатли янги шартнома имзолайди
Фото: Getty Images

«Барселона» клуби ҳимоячи Хави Эспарт билан шартномани 2030 йил 30 июнгача узайтиришга тайёрланмоқда.

Каталонияликлар октябр ойи бошидаёқ Эспарт билан келишувга эришилганини эълон қилган эди. Унинг аввалги шартномаси 2028 йилгача амал қилиши керак эди, аммо ёш футболчининг жорий мавсум асосий жамоада ўзини кўрсатиши раҳбариятни келишув шартларини яхшилашга ундади.

Каталониялик футболчи ўтган мавсум асосий жамоада дебют қилган. Эспарт «Реал»га қарши Эл-Класикода тўпиғидан жароҳат олгунига қадар бу мавсум тўққизта учрашувда майдонга тушган. Уларнинг саккизтаси Ла Лига, биттаси Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб, футболчи иккита гол ва иккита голли узатмани ўз ҳисобига ёздирган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар