Live
2
Ўзбек

Гулер: «Реал» билан кўплаб совринларни қўлга киритишни истайман»

Футбол
18 ноябр, 11:20
Аввалроқ туркиялик футболчи жамоа билан шартномасини 2032 йилга қадар узайтирганди.
Гулер: «Реал» билан кўплаб совринларни қўлга киритишни истайман»
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Арда Гулер жамоа билан шартномасини 2032 йилга қадар узайтиргани ҳақида фикр билдирди.

Туркиялик 21 ёшли футболчи ўз таассуротлари билан ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ўртоқлашди.

«Сен яратган тарих ва ҳали яратиладиган тарих. Илк бор «Реал» футболкасини кийганимда, улкан тарихнинг бир қисмига айланганимни англагандим. Бугун ҳам қалбимда худди шундай фахр ва бахт ҳисси бор. Бироқ энди зиммамда янада катта масъулият борлигини ҳис қиляпман.

Футбол тарихида ўз номини қолдирган афсоналар изидан бориш, дунёнинг энг буюк клубида тўп суриш мен учун катта шараф. Орзуим — ушбу футболкани яна кўп йиллар давомида кийиш, жамоа билан биргаликда янги совринларни қўлга киритиш ва бир кун келиб номимни бу бетакрор тарихга ёзиш.

Менга илк кунданоқ ёрдам бериб келаётган барча инсонларга миннатдорчилик билдираман. Айниқса, клуб президенти Флорентино Пересга, оиламга, жамоадошларимга, бирга ишлаган барча мураббийлар ва клуб ходимларига раҳмат айтаман.

Албатта, дунёнинг турли бурчакларида бизга доимо беқиёс қўллаб-қувватлаш кўрсатаётган барча «мадридистлар»га алоҳида миннатдорчилик билдираман. Олдимизда биргаликда ўтадиган яна кўплаб ажойиб кунлар бор, деган умиддаман!

Бу клубнинг бир қисми бўлиб қолишдан жуда хурсандман», — деб ёзди Арда Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Бугунги янгиликлар