«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ҳимоячиси Эшли Янг манкунианликларга Бруну Фернандешнинг ўрнига «Ноттингҳэм Форест» яримҳимоячиси Морган Гиббс-Уайтни сотиб олишни таклиф қилди.
«Бруну клуб учун ниҳоятда катта аҳамиятга эга. У — жамоанинг энг яхши футболчиси. Аммо сўнгги пайтларда унинг янги шартнома имзолашдан бош тортгани ҳақида кўплаб хабарлар пайдо бўлди.
Бундай футболчи атрофида жамоа қуришни истайсан. Аммо келаси йили у 33 ёшга тўлади. Биламан, ёш — шунчаки рақам, лекин ҳозир у фаолиятининг энг юқори чўққисида эмас. У ўз чўққисидан ўтди демоқчи эмасман, аммо ёши ўтиб бормоқда.
Мен Морган Гиббс-Уайтни сотиб олган бўлардим. Шунчаки унинг номини айтяпман, аммо уни «ўнинчи рақам» позициясига таклиф қилган бўлардим. Жамоани айнан унинг атрофида қуришни истардим», — дея Янгнинг сўзларини келтиради The Sun.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади