Мадриднинг «Реал» клуби вингери Родриго фаолиятини Бразилия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда ESPN Brasil журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, 25 ёшли футболчини «Сантос» ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор. Бразилия клуби Родригoни ижарага олиш масаласида «Реал» билан музокараларни бошлаган.
Бироқ ушбу трансфер амалга ошиш эҳтимоли жуда паст баҳоланмоқда. Сабаби, Мадрид клуби ҳам, футболчининг ўзи ҳам ўзаро ҳамкорликни якунлашдан манфаатдор эмас.
Маълумот учун, Родригонинг мадридликлар билан шартномаси 2028 йилнинг июн ойи охирига қадар амал қилади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 45 миллион еврога баҳоланган.
Ҳозирда у жароҳатини даволаш билан банд ва бу мавсумда бирорта учрашувда майдонга тушгани йўқ.
Аввалроқ Мадрид клуби Арда Гулер билан шартномани узайтирганини эълон қилганди.