Бугун
12
Ўзбек

Родри: «Барселона»нинг мақсади — барча совринларни қўлга киритиш»

Футбол
18 ноябр, 06:53
    11
«Барселона» 33 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Родри: «Барселона»нинг мақсади — барча совринларни қўлга киритиш»
Фото: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби яримҳимоячиси Родри Эрнандес жамоанинг бу мавсумдаги асосий мақсади ҳақида гапирди.

«Барселона»нинг мақсади — барча мусобақаларда ғолиб чиқишга интилиш. Шу билан бирга, ўзимизга ортиқча босим юкламоқчи эмасмиз. Биз ўз ўйинимиз савиясини оширишимиз ва мавсум давомида ушбу даражани сақлаб қолишимиз керак. Шунда март ва апрел ойларига келиб, совринлар учун ҳақиқий кураш олиб бориш имкониятига эга бўламиз», — дея футболчининг сўзларини келтирмоқда Sport.es.

Маълумот учун, Испания чемпионатининг 12-туридан сўнг «Барселона» 33 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Флик бошқарувидаги «Барса» иккинчи ўринда бораётган Мадриднинг «Реал» клубидан уч очкога ўзиб кетган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар