«Арсенал» клуби раҳбарияти ҳимоячи Юрриен Тимбер билан меҳнат шартномасини узайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.
Манбага кўра, томонлар 2031 йил июн ойигача амал қиладиган янги шартнома бўйича келишувга эришган. Яқин вақт ичида «тўпчилар» томонидан расмий баёнот берилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» 2023 йилда нидерландиялик 25 ёшли футболчини 40 миллион евро эвазига «Аякс»дан сотиб олганди. Бу мавсумда у барча турнирлар доирасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Тимбернинг трансфер қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.
Аввалроқ «Арсенал» Деклан Райс Лондон клуби билан янги шартнома борасида келишувга эришгани хабар қилинганди.