Live
11
Ўзбек

«Арсенал» Райс билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришди — Манба

Футбол
17 ноябр, 05:00
    6
Англиялик яримҳимоячи янги келишув орқали яхшиланган молиявий шартларга эга бўлади.
«Арсенал» Райс билан 5 йиллик шартнома борасида келишувга эришди — Манба
Foto: Getty Images

«Арсенал» яримҳимоячиси Деклан Райс Лондон клуби билан янги шартнома борасида келишувга эришди. Журналист Бен Жейкобснинг Х ижтимоий тармоғида хабар беришича, томонлар 5 йилга мўлжалланган битимни келишиб олган.

Манбага кўра, Англия миллий жамоаси футболчиси янги шартнома орқали яхшиланган шартларга эга бўлади. Аввалги келишув 2028 йилгача амал қилиши, шунингдек, уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти мавжуд эди.

Райс ушбу мавсумда «Арсенал» сафида барча мусобақаларда 15 та баҳсда қатнашди. У майдонда жами 1232 дақиқа ҳаракат қилиб, жамоанинг энг кўп ўйин амалиётига эга футболчиларидан бирига айланди.

Лондон клуби таркибидаги майдон футболчилари орасида ундан кўпроқ вақтни фақат ҳимоячи Габриел Магаляйнс (1395 дақиқа) ўтказган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

6 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар