Live
12
Ўзбек

«Ювентус» ва «Милан» Балогун учун даъвогарлик қилиши мумкин

Футбол
17 ноябр, 10:20
«Монако» 25 ёшли ҳужумчини тахминан 60 миллион еврога сотишга тайёр.
«Ювентус» ва «Милан» Балогун учун даъвогарлик қилиши мумкин
Фото: Getty Images

«Монако» ҳужумчиси Фоларин Балогун учун «Милан» ва «Ювентус» жамоалари даъвогарлик қилиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар берди.

Манбага кўра, америкалик 25 ёшли ҳужумчи январ ойидаги трансфер бозори учун икки клубга ҳам таклиф қилинган.

Балогуннинг «Монако»даги ўйин амалиёти ва келажаги борасидаги ноаниқлик унинг бошқа чемпионатга кўчиб ўтиши эҳтимолини оширмоқда.

Бироқ «Милан» ва «Ювентус» томонидан расмий таклиф берилгани тасдиқланмаган.

Манбага кўра, «Монако» 25 ёшли ҳужумчини тахминан 60 миллион еврога сотишга тайёр. Унга «Эвертон» жамоаси ҳам қизиқмоқда. Футболчи келажаги борасида бир қарорга келмаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Милан Милан
Бугунги янгиликлар