Аргентина миллий жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати давомида интернетда бошқа барча иштирокчиларга қараганда кўпроқ салбий фикрларга дуч келди. Тhe Touchline тадқиқот натижаларига таяниб хабар бермоқда.
Тадқиқот доирасида турли ижтимоий тармоқларда эълон қилинган 17,1 миллиондан ортиқ пост таҳлил қилинган. Унга кўра, Аргентина миллий жамоасига нисбатан билдирилган танқидларнинг катта қисми ҳакамлар жамоага ёрдам бераётгани ҳақидаги даъволар ҳамда аргентиналик футболчиларнинг миллатига қаратилган ҳақоратлардан иборат бўлган.
Маълумот учун, Аргентина 2026 йилги Жаҳон чемпионатида финалгача етиб борди. Ҳал қилувчи баҳсда жамоа Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Испанлар финалда катта устунликка эга бўлган.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади