Live
12
Ўзбек

«Арсенал» Нуса учун курашни кучайтирмоқда

Футбол
17 ноябр, 10:31
Нусанинг бу мавсумдаги ўйинлари бир қатор клублар эътиборини қозонган.
«Арсенал» Нуса учун курашни кучайтирмоқда
Фото: Getty Images

«Арсенал» клуби «Лейпциг» вингери Антониу Нусани трансфер қилиш учун ҳаракатларни фаоллаштирган. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

Манбага кўра, Лондон клуби норвегиялик 21 ёшли футболчининг вакиллари билан алоқага чиққан. Микел Артета ҳужум чизиғида рақобатни кучайтиришни истамоқда.

Қайд этлишича, Нусанинг бу мавсумдаги ўйинлари бир қатор клублар эътиборини қозонган. Унинг трансфер қиймати 70–90 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Айрим хабарларда бу қиймат 100 миллион еврога ҳам етиши мумкинлиги айтилган.

Бироқ январдаги трансфер осон кечмаслиги мумкин. «Лейпциг» ўз иқтидорли футболчисини сақлаб қолишга ҳаракат қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Антониу учун «Интер» ва «Милан» жамоалари ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар