Бугун
12
Ўзбек

Бен-Йеддер Франциянинг 3-дивизион жамоаси билан шартнома имзолади

Футбол
18 ноябр, 07:28
Шартноманинг молиявий тафсилотлари ошкор этилмаган.
Бен-Йеддер Франциянинг 3-дивизион жамоаси билан шартнома имзолади
Фото: Parij 13 Athletico

Франция миллий жамоасининг собиқ ҳужумчиси Виссам Бен-Йеддер фаолиятини мамлакат учинчи дивизионида давом эттиради.

«Париж 13 Атлетико» клуби 36 ёшли футболчи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

Бен-Йеддер янги жамоасига эркин агент мақомида қўшилди. Томонлар ўртасидаги келишув жорий мавсум охиригача мўлжалланган. Шартноманинг молиявий тафсилотлари ошкор этилмаган.

Франциялик ҳужумчининг сўнгги клуби Марокашнинг «Видад» жамоаси бўлган. У фаолияти давомида «Тулуза», «Севиля», «Монако», «Сипахон» ва «Сакаряспор» клубларида ҳам ўйнаган.

Шунингдек, Виссам Франция миллий жамоаси сафида 19 та учрашувда майдонга тушиб, учта гол урган.

Бугунги янгиликлар