Бугун
12
Ўзбек

«Интер» Москера учун даъвогарга айланди

Футбол
18 ноябр, 08:02
Transfermarkt портали унинг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
«Интер» Москера учун даъвогарга айланди
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоячиси Кристиан Москера фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манбага кўра, «Интер» клуби испаниялик 22 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Миланликлар Москерани узоқ муддатли истиқбол учун муносиб номзод сифатида кўрмоқда.

Шунингдек, Кристианга Туркиянинг «Фенербаҳче» ҳамда Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» ва «Ан Наср» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Москера 2025 йилнинг ёзида «Арсенал» сафига келиб қўшилган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июн ойи охирига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали унинг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Арсенал Арсенал
  • Интер М Интер М
Бугунги янгиликлар