Бугун
12
Ўзбек

Родри: «Флик билан яқин муносабатларга эгамиз»

Футбол
18 ноябр, 03:40
    11
«Барселона» яримҳимоячиси немис мутахассиси билан ўзаро ҳурматга асосланган муносабатлари ҳақида гапирди.
Родри: «Флик билан яқин муносабатларга эгамиз»
Foto: Getty Images
22.11.2026, 08:00 Испания Ла Лигаси Барселона Барселона - : - Вильярреал Вильярреал

«Барселона» яримҳимоячиси Родри Эрнандес жамоа бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик билан муносабатлари ҳақида фикр билдирди.

«У ҳар доим аниқ ва тўғридан-тўғри гапиради, шу сабабли уни тушуниш осон. Биринчи кунданоқ мендан ўйинга эътибор қаратишим, жамоадошларим ва ёш футболчиларга ёрдам беришимни сўради. Биз ўзаро ҳурматга асосланган яқин муносабатларга эгамиз», — дея Родрининг сўзларини келтиради Barsa Times.

Эслатиб ўтамиз, Родри ўтган ёзда «Барселона» сафига қўшилган. Шундан буён испаниялик яримҳимоячи барча мусобақаларда 14 та баҳсда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Маълумот учун, «Барселона» Ла Лиганинг 13-тури доирасида 22 ноябр куни «Вилярреал»га қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Вильярреал Вильярреал
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

11 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар